11:49 | 24.06.24

                       

Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти билан учрашди. Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди (фото).

Президент матбуот хизмати Ухнаагийн Хурэлсухни тантанали кутиб олингани ҳақида хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 24 июнь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Фото: Президент матбуот хизмати

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: