8:40 | 24.02.23 318

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон ва Покистон молия вазирларини қабул қилди

Учрашувда трансафғон темир йўл қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш зарурлиги таъкидланган

Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳудудлар форумининг биринчи йиғилиши ва Ишбилармонлар кенгашининг учрашувида иштирок этиш учун Озарбайжон делегацияси бошчилигида Ўзбекистонга келган иқтисодиёт вазири, икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Микойил Жабборовни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.

Учрашув аввалида иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов Шавкат Мирзиёевга Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Суҳбатда автомобилсозлик, тўқимачилик ва ипакчилик тармоқларида кооперация лойиҳалари жадал амалга оширилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилган. Қўшма инвестиция жамғармасини тузиш тўғрисида битим имзоланмоқда. Нефть-газ тармоғида, транспорт ва логистика соҳаларида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик кўламини, жумладан, амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш дастури доирасида янада кенгайтириш муҳим экани қайд этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Покистон молия вазири, комиссиянинг Покистон қисми раиси Исъҳоқ Дорни ҳам қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг аввало, савдо, инвестиция ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган. Исъҳоқ Дор учрашув имконияти учун Ўзбекистон етакчисига миннатдорлик билдириб, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

«Учрашувда транзит ва преференциал савдо тўғрисида имзоланган муҳим битимларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, ҳукуматлараро музокаралар кун тартиби доирасида иқтисодиётнинг турли тармоқларида аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди», дейилади хабарда.

Давлат раҳбари икки томонлама автомобиль қатновларини ривожлантириш ҳамда Марказий ва Жанубий Осиёни Афғонистон орқали боғлайдиган ва Покистон портларига олиб чиқадиган темир йўл қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш зарурлигига алоҳида тўхталган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қоҳирага боргани, Президент 2007 йилда Миқёси Нил яқинидаги хиёбонда Аҳмад Фарғонийга ўрнатилган ҳайкал пойига гулчамбар қўйиб, мутафаккирнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани ҳақида хабар берилганди.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 66
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 293
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 405
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 451
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 239
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 482