19:21 | 24.06.24

                       

Шавкат Мирзиёев Путин билан телефонда гаплашди

Шавкат Мирзиёев Путин билан телефонда гаплашди. Президент суҳбат давомида ғайриинсоний зўравонликни қатъий қоралаган.

Мирзиёев умумий таҳдидларга қарши курашишда фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 24 июнь куни Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари Доғистонда содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан чуқур ҳамдардлик, ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия ва далда сўзларини билдирди.

Президент бу ғайриинсоний зўравонликни қатъий қоралади ҳамда хавфсизлик соҳасидаги умумий таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмалар ўртасидаги фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, 26-28 май кунлари Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистонга тарихий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Келгусидаги, шу жумладан кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: