9:11 | 24.06.24

                       

Шавкат Мирзиёев Путинга ҳамдардлик мактубини ёзди

Шавкат Мирзиёев Путинга ҳамдардлик мактубини ёзди.

Ўзбекистон президенти Путинга хат ёзди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Маҳачқала шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: