17:11 | 24.02.23 485

Шавкат Мирзиёев Қаршидаги Олий ҳарбий авиация билим юртига борди — видео

Президент у ерда курсантлар билан бирга тушлик қилди ҳамда жанговар машғулотларни кўздан кечирди

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида айни пайтда Қашқадарё вилоятида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртига борди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Президент билим юрти ошхонасида офицер ва курсантлар билан бирга тушлик қилиб, улар билан суҳбатлашди. Шунингдек, курсантлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ҳамда жанговар машғулотларни кўздан кечирди.

Маълумот учун, ушбу ҳарбий авиация билим юрти 2019 йилнинг 5 июль куни Президент қарори асосида Жиззах шаҳридан Қаршидаги ҳарбий шаҳарчага кўчирилган эди. Қайд этилишича, давлат раҳбари вилоятга ташриф давомида маҳаллалар ҳаёти, таълим муассасалари ва саноат корхоналари фаолиятини ҳам кўздан кечиради.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 462
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 261
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 464
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1008
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1157
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1465