14:33 | 02.07.24

                       

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради.

Шавкат Мирзиёев 3—4 июль кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этади.

Саммит кун тартибидан ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. Халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади.

Йиғилиш якунида Остона декларацияси ҳамда иқтисодиёт, хавфсизлик, экология, энергетика, туризм ва бошқа кўплаб йўналишларда шерикликни кенгайтириш бўйича ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: