21:18 | 02.08.24

                       

Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти ходимларига табрик йўллади.

Президент темир йўл транспорти соҳаси ходимларини табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қуйида табрик матнини тўлиқ ўқишингиз мумкин.

Ҳурматли дўстлар!

Аввало, сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Темир йўл транспорти ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг самимий ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Биз ушбу тизимда меҳнат қилаётган сизлар каби заҳматкаш ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини ўз ишининг чинакам усталари деб биламиз ва Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини, халқимизнинг ҳаёт сифатини ошириш йўлидаги хизматларингизни юксак қадрлаймиз.

Ушбу қувончли айёмда соҳада амалга оширилаётган йирик лойиҳа ва дастурларимиз муваффақиятини таъминлашда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини миннатдорлик билан эътироф этамиз.

Бу ҳақда гапирганда, жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасини Хоразм вилояти билан боғлайдиган Шовот – Қораўзак янги темир йўл тармоғи ҳамда Амударё орқали ўтадиган, темир йўл ва автомобиллар учун мўлжалланган муҳташам кўприк фойдаланишга топширилганини таъкидлаш лозим.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: