15:52 | 06.10.23

                       

Шифокорлар Самарқандда Кевин Спейсига қандай ташхис қўйгани маълум бўлди

Bugun.uz икки карра «Оскар» лауреати нима учун шифохонага тушиб қолганини аниқлади.

Аввалроқ Самарқандда ўтказилган «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросими аввалида икки карра «Оскар» мукофоти совриндори Кевин Спейси шифохонага тушиб қолгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uzʼдаги маълумотларга кўра, актёр клиникада тўлиқ текширувдан ўтган, яъни бош ва бўйин МРТси, Допплер текширувларидан ўтказилиб, таҳлиллар учун қон олинган ва ЭКГ қилинган. Шундан сўнг, актёр невропатологга кўрикдан ўтиш учун юборилган.

Натижада, Кевин Спейсида кортизол ва холестерин миқдори юқори эканлиги аниқланган. Шифокор Спейсига дисциркулятор энцефалопатия ташхисини қўйган ва уни даволаниш учун уйига юборган.

Эслатиб ўтамиз, 64 ёшли америкалик актёр Кевин Спейси Самарқанддаги кинофестивал давомида юрак хуружи эҳтимоли билан шифохонага ётқизилганди.

Кейинроқ Тошкент кинофестивали матбуот хизмати актёрнинг аҳволи яхши эканини маълум қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: