19:54 | 03.09.24
Шимолий кореялик спортчилар олимпиадада кулиб селфи тушгани учун жазоланиши мумкин.
Шимолий кореялик стол теннисчилари 2024 йилги Олимпиада ўйинларида селфига тушгани учун расмийлар томонидан жазоланиш таҳдиди остида қолмоқда.
Гап Ри Жонг Сик ва Ким Ким Ен жуфтлиги ҳақида кетмоқда. Партия расмийлари уларни КХДР биринчи рақамли душман деб билган Жанубий Корея вакиллари билан суратда табассум қилгани учун қоралади.
Қайд этилишича, Париж Олимпиадасида иштирок этувчи барча спортчилар уч босқичли мафкуравий текширувдан ўтади. Ушбу текширув 15 август куни спортчилар уйга қайтганидан сўнг бошланган ва бир ой давом этади.
Шимолий кореялик спортчиларга Париж Олимпиадаси кетишдан олдин чет эллик спортчилар, жумладан, Жанубий кореялик спортчилар билан гаплашмаслик тайинланган. Натижада ушбу тақиқни бузган спортчилар жазоланиши мумкин. Аввалги йилларда ушбу қоидани бузган спортчилар бир неча ойлик ҳақ тўланмаган меҳнатга маҳкум қилинган.
Маълумот учун, 31 июль куни 2024 йилги Олимпиада ўйинларининг стол тенниси спорт тури бўйича совриндорлар КХДР, Жанубий Корея ва Хитой спортчилари шоҳсупада жамоавий селфи қилишган эди. Ушбу давлат вакиллари аралаш жуфтлик баҳсларида медалларни қўлга киритган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: