11:01 | 10.09.24
Шоҳжаҳон Жўраев дадаси ўлимидан олдин Ботир Қодиров ҳақида гапирган гапларини айтиб берди.
Шоҳжаҳон Жўраев отаси тириклик вақтида ундан Ботир Қодиров ҳақида сўраганини, агар ростан унинг акаси бўлса, уйига олиб келиш кераклигини айтганини таъкидлади.
Хонанданинг айтишича, у Қодиров билан алоҳида гаплашиб ҳам олган. Отаси эса Ботир билан кўришгани учун эътироз билдирган.
«Нима қилардинг ўзингни ўзинг оввора қилиб, болам. Бу менинг ўғлим эмас деб айтганманку сенга, деган отам», дейди Шоҳжаҳон.
У шундан кейин ҳам дадасидан бу ҳақда кўп сўраганини айтди.
«Мен дадамдан кейинчалик ҳам кўп сўраганман бу ҳақда. Дада, бу сизнинг фарзандингизми? Биз нима қилайлик? Қандай муомала қилайлик? Биламиз, бизгача оилангиз бўлган, деб сўраганман. Отам бу менинг фарзандим эмас, деб бор тарихни гапириб берганлар.
2000 йили дадам шахсан ўзига бориб туриб, сен менинг болам эмассан, даданг кимлигини онангдан сўраб олгин, деган. У эса дадамдан узр сўраб кетган», дейди у.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: