17:27 | 21.09.23 1260

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Қоидани бузганлар 1 100 долларгача жаримага тортилиши белгиланган.

Швейцария парламенти жамоат жойларида бурқа, ниқоб сингари кийимларни кийиб юришни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Фото: BBC

Қайд этилишича, ушбу қонун кеча, 20 сентябр куни мамлакат парламенти қуйи палатаси томонидан қабул қилинган. Юқори палата эса уни аллақачон тасдиқлаган. Қонунчилик ташаббуси ўнг популист партия – Швейцария Халқ партиясидан чиққан. Марказчилар ва Яшиллар партиялари қаршилигига қарамай, қонун лойиҳаси кўпчиликнинг овози билан қабул қилинган.

Қонун билан, эндиликда жамоат жойлари ва жамоат учун очиқ бўлган биноларда оғиз ва кўзларни ёпиб юриш тақиқланади. Аммо бунда баъзи истиснолар ҳам мавжуд. Қонунни бузиш эса 1 000 Швейцария франки (1 104 АҚШ доллари) миқдоридаги жаримага сабаб бўлади.

Маълумот учун, Белгия, Франция каби Европа мамлакатларида ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш бўйича тақиқлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳам шахсни идентификация қилиб бўлмайдиган даражада юзни ёпиб юришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилган эди. Шунингдек, яқинда Миср ҳукумати мамлакатдаги мактабларда ниқоб ўрашни тақиқлади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 742
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 786
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 482
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 398
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1080
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 888