13:56 | 08.08.24
Сирдарёда эркак хотини молини сотиб юборгани учун уни қозиқ билан калтаклаб, ўзини осиб ўлдирди.
Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида оиладаги жанжал оқибатида 56 ёшли эркак хотини ва болаларини темир қозиқ билан урди.
Bugun.uz манбаларига кўра, 2024 йил 2 август куни эр ва хотин ўзаро жанжаллашган. Оқибатда 1968 йилда туғилган эркак аёлининг ва уларни ажратмоқчи бўлган 2 нафар фарзандларининг бошига қўлида турган темир қозиқ билан урган.
Шундан сўнг эркак уйининг томорқасидаги ўрик дарахтига ўзини осиб, ўлдирган. Суд экспертиза хулосасига кўра, эркак механик асфикция оқибатида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Сайхунобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 109 моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда бу ҳолат бўйича тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, аёл ўғлини уйлантириш мақсадида бир неча кун олдин тўй харажатлари учун она-бола молни сотиб юборган. Бу учун эрини огоҳлантирмаган ва рухсат сўрамаган. Турмуш ўртоғи хабар топиб, аёли билан шу сабаб ўзаро жанжаллашган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: