16:27 | 19.08.24
Сирдарё туман Ободонлаштириш бошқармаси ўтказган 954 млн сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё туман Ободонлаштириш бошқармасида амалга оширилган харидларда қонунлар ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 14 июнь санасида «Экскаватор-Погрузчик» харид қилиш учун ўтказилган бошланғич қиймати 954 млн сўмлик харид жараёнида иштирокчиларни баҳолашда «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 29 моддаси ва «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 46 моддаси талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: