8:18 | 09.07.24

                       

Сирдарёда балиқ овчилари қўлга олинди

Сирдарёда балиқ овчилари қўлга олинди. Улар электр қармоқ билан балиқ овлаб, табиатга 60 млн сўм зарар келтирган.

Сирдарёда табиатга 60 миллион зарар етказган балиқ овчилари қўлга олинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирлари давомида фуқаролар С.А. ва Б. Д. Боёвут тумани, Навбаҳор СИУ (сув истеъмолчилари уюшмаси) ҳудудидан оқиб ўтувчи жанубий Мирзачўл каналида ноқонуний равишда тақиқланган ов қуроли, яъни электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётганида қўлга олинган.

Ҳуқуқбузарлар:

  • 17 дона сазан;
  • 30 дона карас;
  • 4 дона жерх;
  • 1 дона оқ амур;
  • 1 дона илонбош балиқлари;

жами 5 турдаги 53 дона балиқ овлаган. Оқибатда ҳайвонот дунёсига 60 миллион 520 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда чора кўриш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: