21:07 | 12.09.24

                       

Сирдарёда «домла» машинада никоҳ ўқиди

Сирдарёда диний билими бўлмаган «домла» келин ишга шошилаётгани учун машинада никоҳ ўқиб қўйди.

Сирдврёда ноқонуний никоҳ ўқиган «домла» жазоланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 9 июль куни асли жиззахлик бўлган тадбиркор йигит машинада жуфтликка никоҳ ўқиган. Бунга келин ишга шошилаётгани сабаб бўлгани айтилган.

«Домла» уларнинг қонуний никоҳдан ўтмаганини била туриб, шаърий никоҳ ўқиш учун 200 доллар олган. Суриштирув давомида у ҳеч қандай диний маълумотга ва рухсатномага эга эмаслиги маълум бўлган. У бу ишини «савоб» дея изоҳлаган.

Унга нисбатан 10 миллион 200 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: