12:44 | 10.07.24

                       

Сирдарёда КамАЗ ёниб кетди

Сирдарёда юриб кетаётган КамАЗ ёниб кетди (фото, видео).

Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бўлими Мирзаобод тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида содир бўлган ёнғин бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 9 июль куни соат 22:08 да Мирзаобод тумани “Оқолтин” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тошкент Термиз А-373 автойўлининг 36-километрида ҳаракатланаётган “КамАЗ” русумли юк автомашинасининг салон қисми, тўртта баллони ҳамда кузови қисман ёнган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 22:36 да ўчирилган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: