21:57 | 17.06.24

                       

Сирдарёда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Сирдарёда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Сирдарё ФВБ матбуот хизмати Янгиер шаҳар «Фазилат» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 17 июнь куни соат 20:40 да кўп қаватли уйнинг 17/6 хонадонида ёнғин содир бўлган. Натижада битта яшаш хонадонининг 50 кв.м том қисми ёнган. Кўрилган текор чоралар натижасида ёнғин соат 21:05 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин натижасида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: