19:21 | 08.08.24
Сирдарёда корхона раҳбари ўринбосари пора билан ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Оқолтин туманида электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари пора билан ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари А.Б. тумандаги “Х” фермер хўжалиги раҳбарига гўёки ЭТК ходимлари томонидан ўтказилган текширишда электр таъминотидан 7,8 млн сўм қарздорлик ҳисобланганлигини айтиб, ушбу қарздорликни камайтириб бериши эвазига 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: