15:56 | 19.06.24
Сирдарёда Nexia ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, юк машинаси остига кириб кетди.
Сирдарё вилоятида енгил ва юк автомобили иштирокида даҳшатли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 19 июнь куни соат 05:30 ларда, Сардоба туманида Тошкент-Термез йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Nexia 1 ҳайдовчиси рул бошқаруви пайти ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотган. У ўзи билан бир йўналишда йўл четида тўхтаб турган MAN русумли юк транспорт воситасига урилиб ЙТҲ содир этган.
Оқибатда Nexia 1 автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳат олиб тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
«Ҳозирда Сардоба тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан тезликни оширмай оралиқ масофани сақлашларини ҳамда чарчоқ ва уйқу келганида автомашинани бошқармасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: