11:39 | 05.09.24
Сирдарёда уч нафар камбағал қўшнисини Россияга фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлган аёл ушланди.
Сирдарё вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уч нафар қўшнисини фоҳишалик учун хорижга сотмоқчи бўлган аёлни қўлга олди, деб хабар бермоқда Олий суд матбуот хизмати.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёлни уч нафар таниши билан чегара постида тўхтатган. У ўзи билан бирга бўлган аёллар унинг қўшнилари эканини, улар шунчаки, кузатиб қўйиш учун чиққанини айтан. Текширув давомида судланувчи жабрланувчиларнинг паспортларидан фойдаланган ҳолда электрон авиачипталар сотиб олгани маълум бўлган.
У 2024 йилнинг апрель ойида Россиядан Ўзбекистонга қайтиб, кам таъминланган қўшниларининг ишончига кирган ва уларни хорижда фоҳишалик билан шуғулланиб, яхшигина пул топиш мумкинлигига ишонтирган.
Судланувчи жабрланувчиларнинг ўзлари бу таклифга рози бўлганини айтиб, жазосини енгиллаштиришни сўраган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 3 йил 6 ой қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: