22:22 | 12.08.24
Сирдарёда «права» олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди. У бу иши учун 1 400 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўм олган.
Сирдарёда ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.П. фуқаролар И.И. ва О.А.нинг ишончига кириб, уларга гўёки Тошкент шаҳридаги танишлари ёрдамида ўқув машғулотларига қатнашмасдан имтиҳонлардан ижобий ўтказиб бериб «В.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 400 АҚШ доллари ва 2,5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: