11:38 | 21.08.24
Сирдарёда Ободонлаштириш бошқармаси қарийб 1 милрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишга йўл қўйгани аниқланди.
Сирдарё туман Ободонлаштириш бошқармаси ўтказган 954 миллион сўмлик давлат харидларида қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қўмитанинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ушбу харидлар бўйича «Рақобат тўғрисида»ги ва «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунлар ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилган.
Ўрганишлар натижасида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2024 йилнинг 14 июнида «Экскаватор-Погрузчик» харид қилиш учун ўтказилган бошланғич қиймати 954 миллион сўмлик харид жараёнида иштирокчиларни баҳолашда «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг 29-моддаси ва «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунининг 46-моддаси талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: