18:14 | 25.06.24

                       

Сирдарёда тақиқланган диний маърузалардан фойдаланган эркак 2 йилга қамалди

Сирдарёда тақиқланган диний маърузалардан фойдаланган эркак 2 йилга қамалди. У маърузаларни қариндошларига хам жўнатган.

Сирдарёда 2021 йилдан бери тақиқланган маърузаларни эшитиб, уларни бошқаларга тарқатган эркак 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум қилинишича, Гулистон туманида 1994 йил 28 декабрда туғилган шахс 2021 йили You Tube ва Тelegram’даги каналларда диний мавзудаги маърузаларни эшитишни бошлаган. У аввал Абдуллоҳ домла ва Шукурллоҳ домлаларнинг маърузаларини эшитган ва Исломнинг асл моҳиятини тушунмасдан ижтимоий тармоқлар орқали бошқа домлаларнинг маърузасини эшитишга ўтган. 2021 йил куз ойларида судланувчи You Тube орқали Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Рашодхон қориларнинг маърузаларини эшитиб, ушбу тақиқланган маърузалардаги ғояларини қўллаб қувватлай бошлаган. Шунингдек, у тақиқланган маърузаларини яқин қариндошлари ва айрим синфдошларига тарқатиб келган.

Судда айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. У қилган ишлари ноқонуний эканлигини тергов давомида англаб етганлигини айтиб, жазо тайинлашда енгиллик беришни сўраган.

Суд хулосасига кўра, айбланувчи Жиноят Кодексининг 159-моддаси 1-қисми (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) билан айбли деб топилди. Унга нисбатан 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: