17:21 | 07.08.24

                       

Сирдарёлик аёл алдов йўли билан фуқаронинг 139 млн пулини ўмарди

Сирдарёлик аёл алдов йўли билан фуқаронинг 139 млн пулини ўмарди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Чет элга жўнатишни ваъда қилиб, фуқаронинг пулларини ўмарган аёл ушланди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятида яшовчи Х.М. ариза билан мурожаат қилиб, картасидаги пулларни номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сирдарё вилоятида яшовчи аёл К.И. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган аёл К.И., жабрланувчи Х.М.га Telegram орқали ёзиб, ўзини Ирода деб таништирган ва уни Жанубий Корея давлатига ишга жўнатишда ёрдам қилишини айтиб, уни алдаб, олдиндан 139 миллион сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олиб, сўнг ўзининг эҳтиёжларига пулларни сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан К.И.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: