13:50 | 05.08.24

                       

Сирдаёлик мактаб ўқувчиси тезкор шахматда жаҳон чемпиони бўлди

Сирдарёда 11-синф ўқувчиси шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича Сирдарёлик мактаб ўқувчиси ғолиб бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят ҳокими матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сардоба тумани 18 сонли умумтаълим мактабининг 11 синф ўқувчиси Баҳром Бахриллаев бу турнирда 9 имкониятдан 7 очко жамғариб жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ёш шахматчи билан телефон орқали мулоқот қилиб, ғалаба билан уни табриклади.

Маълумот ўрнида, Баҳром Бахриллаев 6-7 август кунлари ўтказиладиган блиц йўналишидаги баҳсларда ҳам иштирок этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: