18:55 | 02.08.24
Париж-2024. Ўзбекистонлик Ситора Турдибекова боксда трансгендер, биологик эркак ҳисобланган рақибига мағлуб бўлди.
Олимпиадада ўзбекистонлик боксчи қиз ўз рақиби, яъни эркак боксчи билан бўлган жангда муваффақиятсизликка учради. У аёллар бокси бўйича -57 кг вазн тоифасида турнирдаги иккинчи учрашувини ўтказди.
Бугун, 2 август куни ўзбекистонлик 57 кг тоифасидаги 22 ёшли боксчи Ситора Турдибекова мусобақанинг чорак финал жангида икки карра жаҳон чемпиони 28 ёшли тайванлик трансгендер, биологик эркак ҳисобланган рақиби Линь Ютин билан жанг қилди.
Таъкидлаб ўтиш керак, Линь Ютин трансгендер бўлгани учун 2023 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши тақиқланганди, бироқ, Халқаро Олимпия қўмитаси Линь Ютин Париждаги ўйинларда қатнашишга рухсат берди. Олимпия ташкилотчилари бу ҳолатни ҳалоллик ва адолат намоёндаси деб атади.
Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги баҳсларда яна бир асли эркак бўлгани айтилаётган спортчи Жазойирлик Имон Хелиф ҳам қатнашмоқда, Ҳар икки спортчи 2021 йилги Токио Олимпиадасида қатнашган. Бироқ улар кейинчалик Ҳиндистондаги жаҳон чемпионатини гендер тестлари туфайли тарк этган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: