13:54 | 12.09.23 1313

Соғлиқни сақлаш вазирига уч нафар янги ўринбосар тайинланди

Вазирнинг бир нафар ўринбосари эса лавозимидан озод қилинди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Маълум қилинишича, қуйидаги шахслар бундан буён соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари сифатида фаолият юритади:

Фаррух Раҳимович Шарипов

Фаррух Шарипов 1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университетларини тамомлаган. Ушбу лавозимга қадар Давлат тиббий суғурта жамғармасининг ижрочи директори бўлиб ишлаган.

Фарходжон Муҳаммаджонович Тошпўлатов

Фарҳоджон Тошпўлатов 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги ихтисослаштирилган Олий бизнес мактабини тамомлаган. Ушбу лавозимга қадар «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти Бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Олим Муродуллаевич Омонов

Тошкент электротехника алоқа институти ва Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. Ушбу лавозимга қадар «Чорвоқ» туристик рекреацион зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси директори бўлиб фаолият юритган.

Улуғбек Собиров эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган. Бошқа ўринбосарлар Акобир Шукуров ва Элмира Боситхонова лавозимида қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар тайинланганди.