7:09 | 27.08.24
Андижонда собиқ хотинларига алимент пулларини бермаган эркакнинг машинаси олиб қўйилди.
Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи Д.Б. икки аёлидан туғилган жами уч нафар фарзанди учун алимент тўламай юргани аниқланди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Bugun.uz’га маълум қилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2017 йил 3 августдаги буйруғига кўра, қарздор Д.Б.дан ундирувчи Ф.Р. фойдасига бир нафар фарзанди учун, яна бир ижро ҳужжатига асосан ундирувчи М.Б. фойдасига икки нафар фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган.
Бироқ қарздор ота икки аёлига ҳам болалари таъминоти учун алимент тўламасдан келган. Ҳужжатларга кўра, қарздорнинг ҳозирда жами 53 миллион сўмдан зиёд алимент қарзи мавжуд. Шу сабабли бюронинг Хўжаобод туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг эгалигида Cobalt машинаси борлиги аниқланиб, алимент қарзи учун хатлаб қўйилди.
«Қарздор ота фарзандлари алименти учун тегишли маблағни тўламаган тақдирда автомашина кимошди савдосига қўйилиб, вояга етмаган шахсларнинг манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланади», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: