12:47 | 16.08.24
Собиқ вазир Азиз Воитов ва бошқа мансабдорларга оид жиноят иши ҳақида маълумот берилди.
15 август, пайшанба куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бошланиши ҳақида хабар берилган эди. Олий суд матбуот хизмати cобиқ вазир ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, 15 август куни:
Дастлабки эшитув ёпиқ суд мажлисида ўтказилиб, унинг натижаси бўйича иккита жиноят иши битта иш юритувга бирлаштирилди.
А. Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни 2024 йил 5 сентябрь соат 15:00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида бошланади.
Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 184, 185-2, 189, 205, 206, 28,209, 209, 211, 228 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
29 нафар судланувчига нисбатан «қамоққа олиш», 15 нафарига «гаров» ва 6 нафарига «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.