18:51 | 06.07.23 25489

Содиқ Сафоев ЕХҲТ ДИИҲБ сайловни кузатиш миссияси раҳбари билан учрашди

Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) сайловни кузатиш миссияси раҳбари Урсула Гачек Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) сайловни кузатиш миссияси раҳбари Урсула Гачек билан учрашди.

Фото: Олий Мажлис Сенати

Мулоқот чоғида қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш соҳасида ЕХҲТ ДИИҲБ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак сайлов мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга доимий тус беришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Фото: Олий Мажлис Сенати

Мамлакатда сайлов қонунчилиги ва сайловларни ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсияларни амалга оширишда самарали ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Томонлар сайлов қонунчилигини демократлаштиришнинг турли жиҳатлари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштиришга тайёр эканини қайд этди.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 467
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 261
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 464
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1008
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1158
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1465