19:54 | 19.06.23 1450

Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганлар қанча мукофот пули олгани маълум бўлди

«Soliq hamkor» тизими орқали 61 286 та мурожаат келиб тушган

Солиқ қўмитасининг Ахборот хизмати Ўзбекистонда 2023 йилнинг 5 ойида солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 61 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушгани ҳақида маълумот берди.

Фото: Фискал таҳлил

Маълум қилинишича, «Soliq» мобил иловасининг «Soliq hamkor» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида келиб тушган 61 286 та мурожаатдан:

  • 57 202 таси харид чеки бермаслик;
  • 2 435 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
  • 97 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
  • 1 552 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 34 412 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётгани сабабли қайтарилган.

Мурожаатлар асосида 22 569 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,6 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Натижада, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 2023 йил давомида тўланган мукофот суммалари 21 942 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 10,9 миллиард сўмга етди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 448
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 789
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1140
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 888
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 482
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 961