14:28 | 03.11.23 420

Сотувчисиз сотилган Жиззах сомса тарихи

Ўзбекистонда тайёрланадиган сомса турлари ҳақида маълумот. Сомса тайёрлаш усуллари ҳақида билиб олинг

Сомса қандай таом?

Сомса Ўзбекистонда севиб истеъмол қилинадиган хамирли таом турларидан биридир. Сомса пишириш ва уни тайёрлаш Ўзбекистоннинг турли ерларида бир-биридан фарқланади. Шунингдек, мавсумий сомса турлари ҳам бор бўлиб, улар асосан бирон маҳсулотнинг етилиш даврига тўғри келади. Масалан, кўк сомсалар асосан баҳор фаслида тайёрланса, қовоқ сомса кузда, ҳосил ўрими даврида тайёрланади.

Суратда Ўзбекистонда тайёрланадиган сомса тури акс этган.
Фото: meros.uz

Сомсанинг қандай турлари бор?

Юқорида айтганимиздек, сомсанинг турлари маҳаллий ва мавсумий омиллар сабаб бир қанча турларга бўлинади. Улардан:

  • Товуқ сомса
  • Гўштли сомса
  • Картошка сомса
  • Кўк сомса
  • Ялпиз сомса
  • Қовоқ сомса
  • Фармуда сомса
  • Қатлама сомса
  • Варақи сомса
  • Туркча сомса ва шу каби кўплаб турлари мавжуд.
Суратда Ўзбекистонда тайёрланадиган оммабоп сомса тури (Олотсомса) тасвирланган.
Фото: olotsomsa.com

Сомса қандай пиширилади?

Ўзбек ошхонасида сомса тайёрлаш технологияси жуда қизиқарли ва эволуцион йўлга эга. Аввалига, сомса тандирда пиширилган. Кейинчалик газ печларининг кашф этилиши ва юртимизга кириб келиши оқибатида, сомса пишириш технологияси ўзгаришларга учради. Ҳозирда ҳар бир ўзбек хонадонида газ печини кўришингиз мумкин. Бу эса, тандирга эҳтиёжнинг камайишига, сомса тамида ўзгаришлар бўлишига олиб келди.

Сомса қандай тайёрланади?

Ўзбек ошхонасида сомса асосан, тандирга думалоқ шаклда ёпиб тайёрланади. Сомса тайёрлаш учун буғдой унидан хамир қорилади ҳамда жилд тайёрланади. Сомсага аксарият ҳолларда сирка, помидор қайласи, Жиззах сомсасига эса ўсимлик мойи қўшиб ейилади. Гўштли сомсанинг айрим хиллари учун оширилган, баъзан эса оширилмаган хамир ишлатилади. Тандирга ёпишдан аввал қизиган тандирга тузли сув сепилади (айрим ҳолларда печь ёғланади).

Сомсанинг Хитойга етиб бориши қандай бўлган?

Сомса тaрихда Ўзбекистон ва чегарадош мамлакатлар орқали Хитойга ҳам етиб борган. Бу ерда кенг тарқалган сомсани хитойликлар хуш кўриб тановвул қилишган. Тарихчиларнинг ёзишича, хитойликлар сомса тайёрлашда бир бўлак хамир ичига икки қадоқ гўшт, оқ пиёз, доривор, туз кабилардан қилинган қийма солиб, уни оловда пиширишган.

Суратда Самарқандда жойлашган сомсахона тасвирланган.
Фото: Wikimedia commons

Х аср иккинчи ярмида яшаган араб географи ва сайёҳининг берган маълумотларига кўра, Фарғонанинг бодом солинган сомсалари савдогарлар орқали бошқа ўлкаларга ҳам етиб борган. 1333 йилда Хоразмга ташриф буюрган араб сайёҳи дастурхонга ёғли сомсалар тортилгани ҳақида ёзган. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, темурийлар даврида Самарқандда кўплаб сомсапазлик дўконлари бўлган.

Сотувчисиз сотилган Жиззах сомса тарихи

Ўзбекистонда машҳур сомса турлари орасида Жиззах сомса алоҳида аҳамиятга эга. Республиканинг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча фураролари бу сомса ҳақида эшитган, Жиззах диёридан ўтган жамийки мусофир борки, бир бора тановвул ҳам қилиб кўрган.

Суратда асосан Жиззах вилоятида тайёрланадиган сомса тури (Жиззах сомса) тасвирланган.
Фото: Ижтимоий тармоқлардан

Жиззах сомсалари тарихда ҳам машҳур бўлган. Таниқли ёзувчи Назир Сафаровнинг ёзишича, Жиззахнинг Қаландархона чойхонаси яқинида истиқомат қилувчи Қурбонбой сомсапаз ҳар куни пешингача икки тоғора, пешиндан сўнг икки эса, яна тоғора сомса ёпиб чойхонага қўйиб, ташлаб кетган. Эътиборлиси шундаки, у сомсаларни ўтириб сотмаган. Мижозлар сомсадан керагича олиб, пулини махсус қўйилган сопол косага ташлаб кетаверишган.


Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

12:11 | 08.12.23 185
Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 1008
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 325
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 495
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1058
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1216