11:43 | 14.08.21

                       

«Спортчи учун Олимпиада ўйинлари юксак чўққи бўлса, илм оламида олимпиада дастлабки қадамдир» — Aлишер Қодиров

Президентликка номзод математика олимпиадаси ғолибларига «Нобель» олишини тилади

«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров математика фанидан ўтказилган халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўзбекистонликлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Фото: «Миллий тикланиш» партияси ахборот хизмати

Хабар қилинишича, президентликка номзод Алишер Қодиров математика фан олимпиадаси ғолибларига «Филдс» медали, «Абел» ва «Нобель» мукофотларини олишини тилаган.

«Спортчи учун Олимпиада ўйинлари юксак чўққи бўлса, илм оламида олимпиада дастлабки қадамдир. Яқинда ўзбекистонлик талабаларимиз математика бўйича халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритишди.

Ишонамизки, келажакда уларни янада юксак марралар: «Филдс» медали, «Абел» ёки «Нобель» мукофотлари кутмоқда. Зотан, бизнинг мамлакат — буюк математиклар ватани», — деган Алишер Қодиров.

Аввалроқ «Миллий тикланиш» партияси раиси Жиноят кодексига «Келажакка хиёнат» бобини қўшиш таклифини билдирганди. Шунингдек, Алишер Қодиров Тошкент шаҳридаги хиёбонда россиялик блогер 200 га яқин мухлисларини карантин қоидаларига риоя этмасдан тўплагани юзасидан муносабат билдирган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: