Гимнастикачи Оксана Чусовитина Ўзбекистон делегациясининг Олимпиада байроқдори ўзгарганига изоҳ берди. Бу ҳақда спортчи «Sputnik»га интервью берди.

Фото: «Sputnik»

Миллий Олимпия қўмитаси Токиодаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг байроқдорлари бадиий гимнастикачи Оксана Чусовитина ва боксчи Бобоусмон Ботуров бўлиши ҳақида маълум қилганди. Кейинчалик Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари таэквондочи Нигора Турсунқулова ва боксчи Баҳодир Жалолов бўладиган бўлди. Оксана ушбу ўзгариш ҳақида фикр билдирди.

«Биласизми, улар нима учун ўзгартиришганини менга тушунтиршмади. Шунчаки, мен бормаслигимни айтишди, холос. Мотивацияни ўлдиришди. Бундай қилиб бўлмайди. Тушунтириб беришса бўлгани эди, биз ҳаммамиз инсонмиз ва ҳамма нарсани тушунамиз», — деди Чусовитина.

Аввалроқ Ўзбекистон делегациясининг Олимпиададаги байроқдори ўзгаргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Токио Олимпиадасида дастлаб қайси спортчилар Ўзбекистон байроқдори бўлиши маълум қилинган.