Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари таэквондочи Нигора Турсунқулова ва боксчи Баҳодир Жалолов бўлади. Бу ҳақда «МТРК»нинг Telegram’даги расмий канали маълум қилди.

Фото: «Gettyimages»

Аввалроқ Миллий Олимпия қўмитаси Токиодаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг байроқдорлари бадиий гимнастикачи Оксана Чусовитина ва боксчи Бобоусмон Ботуров бўлиши ҳақида маълум қилганди.
«ХОҚ тавсиясига кўра, ҳар бир давлатдан бир аёл ва бир эркак номдор спортчи байроқдор бўлади. Ўзбекистон байроқдорларини танлашда авваламбор ҳар бир спорт тури бўйича мусобақалар жадвали, қолаверса барча делегатлар ва спортчиларнинг фикрини инобатга олган ҳолда, бу вазифа боксчи Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқуловага ишониб топширилди», — деди Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов.

Олимпия ўйинлари 8 августга қадар давом этади. Ўзбекистон делегацияси 17 та спорт тури бўйича 71 та йўлланмага эга бўлган. Ўзбекистонлик спортчилар 24 июлдан ўз иштирокини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов Рио—2016 Олимпиадасида ҳам Ўзбекистон байроқдори бўлган.

Аввалроқ Токио Олимпиадасида қайси спортчилар Ўзбекистон байроқдори бўлиши маълум қилинган. Шунингдек, Бобоусмон Батуров Олимпиадада Ўзбекистон байроқдори бўлгани ҳақида фикр билдирганди.