Оксана Чусовитина Халқаро Олимпия Қўмитасида иш бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда спортчи Instagram саҳифаси орқали хабар берди.

Фото: «unotv.com»

Ўзбекистонлик спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина ўзининг саккизинчи Олимпиадаси ҳисобланган Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказилган турнирдан сўнг спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Олимпиадада иштирок этиш бўйича рекордчи ҳисобланган Чусовитина Халқаро Олимпия Қўмитасининг спортчилар комиссиясига сайланди.

«Ҳаётимнинг янги босқичига ўтиш. ХОҚ спортчилар комиссиясига сайландим», — дейди 46 ёшли гимнастикачи.

Аввалроқ Оксана Чусовитина фаолиятини якунлаганига изоҳ бергани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Оксананинг Токио-2020’даги натижаси маълум қилинганди.