Дзюдо бўйича Токио-2020 совриндори Давлат Бобонов оиласи билан Президент совға қилган хонадонга борди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан совға қилинган машина ва хонадонлар калити топширилган эди. Дзюдо бўйича Токио-2020 совриндори Давлат Бобонов оиласи билан «Trailblazer» автомобилида иккинчи мукофот — янги хонадонига борди.

«Олимпия ўйинларида спортчилар ўз юрти, номи, оиласи шарафини ҳимоя қилади. Менинг ватаним учун кўрсатган кичик хизматим мана шундай баҳоланганидан жуда ҳам бахтиёрман. Келгуси Олимпия ўйинларида бу менга жуда катта мотивация беради», — деди Олимпиада совриндори Давлат Бобонов.

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Aввалроқ Токио-2020 Олимпиадасининг оғир атлетика бўйича олтин медали соҳиби Aкбар Жўраев Олимпиада ҳақида фикр билдирганди. Шунингдек, Элнур Aбдураимовнинг онаси ўғлининг нима сабабдан чемпион бўлолмаганини айтганди.