Россиянинг Иркутск шаҳрида бўлиб ўтган 3-лига клублари ўртасидаги ўйинда «Пахтакор»нинг ҳаваскор ёшлар клуби футболчиси ҳакамни калтаклади. Бу ҳақда «Championat.com» хабар берди.

Кадр: «Championat.com»

«Пахтакор» футболчиси Бобомурод Алланазаров 3-лига жамоалари учрашувида ҳакамнинг пенальти белгилаш қарорини ёқтирмаган ва унга ҳужум қилган.

Ҳужумга айнан ҳакамга нисбатан тажовузи туфайли уч йил олдин дисквалификация қилинган унинг бошқа бир жамоадоши ҳам қўшилган.

Алланазаров уч йилга футболдан четлатилган, жароҳат олган ҳакам эса ҳар икки футболчи учун полицияга шикоят ёзган.

Аввалроқ Бразилия ва Аргентина ўртасидаги учрашув тўхтатилгани айтилганди. Шунингдек, Россиянинг «Зенит» ва «Спартак» клуби мухлислари ўртасида муштлашув содир бўлгани маълум қилинганди.