Осиё Бокс конфедерацияси 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтишини маълум қилди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Мусобақа 2021 йилнинг 7 декабридан 22 декабригача Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Унда 22 ёшгача бўлган йигит-қизлар совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Чемпионатда 1999–2002 йилларда туғилган ёшлар қатнашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1995, 1999 ва 2017 йилларда катталар ўртасида, 2015 йилда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилган. 2023 йили катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Аввалроқ бокс бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 20 сентябрь куни рингга чиқадиган спортчилар номи маълум қилинганди. Шунингдек, бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндорларига қанча мукофот пули берилиши айтилганди.