Молдованинг «Шериф» клуби Instagram саҳифасида Мадриднинг «Реал» жамоасини масхара қилди.

Фото: Instagram/@fc_sheriff

Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич 2-тур учрашувидан сўнг «Шериф» ўз логотипига тож суратини қўшган ҳолда эмблемасининг расмини эълон қилди. Ёзув остига «изоҳ йўқ», дея муносабат билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни ўтказилган учрашув 2:1 ҳисобида Молдова клуби фойдасига ҳал бўлган. Бу «Шериф»нинг турнирдаги иккинчи ғалабаси ҳисобланади. Ўтган турда молдоваликлар Донецкнинг «Шахтёр» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

«Шериф» «D» гуруҳида икки ўйинда олти очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Аввалроқ «Шериф» дарвозабони рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Шериф» ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этганди.