«Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоага қайтгани тўғрисида фикр билдирди. Бу ҳақда «BT» хабар берди.

Фото: «Championat.com»

Роналду клубни соғингани учун қайтганини таъкидлади. 

«‘Манчестер Юнайтед’ни жуда соғинганим учун қайтдим. Бу ерда мен тарих ёзгандим. Энди эса шу ишни қайтадан қилмоқчиман.

Мухлисларни нафақат ўзим, балки бутун клуб номидан табрикламоқчиман. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз жуда муҳим роль ўйнайди, айниқса ушбу мавсумда. Бу йил янги саҳифа очилади», — дейди Криштиану Роналду.

Аввалроқ Роналдунинг яна бир рекорд натижани қайд этгани айтилганди. Шунингдек, Роналду ЧЛдаги ўйинлар сони бўйича Касильяс рекордини янгилаганди.