Таэквондо WTF бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларининг олтин медали соҳиби Улуғбек Рашидов бухоролик ёшлар билан учрашди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

Ўзбекистонлик спортчи бухоролик ёш таэквондочилар билан учрашди. Учрашув «O‘zbekiston PEPSI» компанияси ҳомийлигида Бухоро вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Таэквондо WT ассоциациясининг Бухоро вилояти бўлими ташаббуси билан ташкил этилди.

Тадбирда Бухоро вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботир Шахриёров ҳамда кенг спорт жамоатчилиги иштирок этди. Вилоятнинг турли ҳудудларидан 450 нафардан зиёд ёш спортчи қатнашган тадбирда Олимпиада ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашидов таэквондо WТ сирлари ва жанг техникасини намойиш қилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга чемпиондан жавоб олди. Шу билан бирга Улуғбек Рашидов Олимпиада ўйинлари чоғидаги ҳис-ҳаяжонлари ҳамда бу натижага эришиш учун у қандай меҳнат қилиб, сабр ва ҳаракат билан ушбу марраларни забт этгани хақида фикр билдирди. Тадбир якунида барча иштирокчиларга эсталик совғалари топширилди. 

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

Аввалроқ Улуғбек Рашидов Президент совға қилган машинага қандай рақам олгани маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистон таэквондо WT жамоасида бош мураббий ўзгаргани айтилганди.