Италия футбол федерацияси (FIGC) тўрт юлдуздан иборат янги логотипни тақдим этди. Бу ҳақда «Football-Italia» хабар берди.

Фото: «Football-Italia»

Логотип 5 октябрь куни тақдим этилди ва у Italia Independent ижодий агентлиги томонидан яратилди, унинг президенти Лапо Элканн «Ювентус» президенти Андреа Аннелли амакиваччаси ҳисобланади.

Қайта лойиҳалаш FIGC раҳбари Габриэль Гравин томонидан сўралган ва у Италия футболи бошлаган «инновацион жараён»ни акс эттиришини хоҳлаган.

Тўрт юлдуз Италия қўлга киритган жаҳон чемпионатининг тўртта совринини ифодалайди.

Эслатиб ўтамиз, Италия амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади.

Аввалроқ Италия мағлубиятсиз сериясини янгилагани айтилганди. Шунингдек, Италия мағлубиятсиз ўйинлар бўйича рекорд ўрнатгани маълум бўлганди