Ўзбекистон футбол терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулоти йиғинини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати

Сречко Катанец шогирдлари иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Улар 9 октябрь куни Малайзия ва 12 октябрь куни Иордания терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади. Азиз Ғаниев ўйинлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Аввалроқ терма жамоа вакиллари Амман шаҳрига етиб боргани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Ўзбекистон МТЖнинг навбатдаги йиғинига жалб қилинган футболчилар номи маълум қилинганди.