FIFA кунлари доирасида Ўзбекистон ва Малайзия жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунланди.

Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати 

Учрашув Ўзбекистон фойдасига 5:1 ҳисобида ниҳоясига етди. Голларга ўзбекистонликлар таркибида Достон Ҳамдамов(дубл), Ҳусайн Норчаев, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Азиз Амоновлар муаллифлик қилган бўлса, малайзияликларнинг ягона голи Баддрол Бахтиёр томонидан киритилди.

Терма жамоанинг навбатдаги ўйини 12 октябрь куни Иордания терма жамоаси билан бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркибга қайси футболчиларни майдонга туширгани маълум қилинганди. Шунингдек, Сречко Катанетс назорат ўйинлари олдидан фикр билдирганди.