Италиянинг Олбия шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар яккалик баҳсларини 2 та медаль билан якунлади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Суҳроб Ражабов -100 килограмм вазн тоифаси финалида грузиялик Илия Суламанидзе билан баҳс олиб бориб, имкониятни бой бериб қўйди ва чемпионатни кумуш медаль билан тугатди.

Ушбу вазнда бронза медали учун курашган Ўткир Тўрабоев эса германиялик Килиан Каппелмаерга ҳеч қандай имконият қолдирмади. +100 килограмм вазнда бронза медали учун курашган бошқа билан ўзбекистонлик полвон Шоҳруҳ Мамарасулов рақибига мағлуб бўлди.

Шу тариқа ўзбекистонлик спортчилар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 1 та кумуш ва 1 та олтин медаль билан якунлади.

10 октябрь куни ўзбекистонлик дзюдочилар аралаш жамоавий дастурда иштирок этади. Ундаги дастлабки рақиб Германия жамоаси бўлади.

Аввалроқ Диёр Эрматов оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ўзбекистонлик самбочилар халқаро турнирда 3 та медаль қўлга киритгани маълум қилинганди.