Бокс бўйича оғир вазн тоифасида WВC чемпиони Тайсон Фьюри собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдерни мағлуб этиб, биринчи титул ҳимоясини муваффақиятли ўтказди.

Фото: «Gettyimages»

Лас-Вегасда бўлиб ўтган жанг 11-раундга қадар давом этди. 11-раундда Фьюри Уайлдерни нокаутга учратди.

Ушбу баҳс улар ўртасидаги 3-жанг бўлди. Биринчисида дуранг қайд этилган бўлса, иккинчи жангнинг 7-раундида Фьюри Уайлдерни нокаутга учратган.

Аввалроқ Уайлдер Фьюрининг вазни оғирлиги ўзи учун муаммо эмаслигини айтганди. Шунингдек Уайлдер Усик билан жанг қилоқчи эканини маълум қилганди.