Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича аёллар ўртасидаги «Балкан» халқаро турнири якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Бокс федерацияси матбуот хизмати

Унга кўра, ушбу турнирда ўзбекистонлик спортчи қизлар 6 та медаль қўлга киритди. Улар қуйидагилар:

Кумуш:

-66 килограмм: Хадича Абдуллаева.

Бронза

-48 килограмм: Гуласал Султоналиева;
-50 килограмм: Маржона Савриева;
-52 килограмм: Турсуной Раҳимова;
-54 килограмм: Ситора Шагдарова;
-75 килограмм: Соҳиба Рўзметова.

Аввалроқ ўзбекистонлик оғир атлетикачи қизлар жаҳон чемпионатида 4 та медаль қўлга киритгани маълум қилинган. Шунингдек, ўзбекистонлик дзюдочилар жаҳон чемпионатида 2 та медаль қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.