FIFA кунлари доирасида Иордания ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунланди.

Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати

Учрашув Иордания фойдасига 3:0 ҳисобида ниҳоясига етди. Голларга мезбонлар таркибида Сеиф Баҳа, Насиб Абдуллаҳ ва Ҳамза Алдарадреҳ мезбонлик қилди.

Сречко Катанетс бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси илк назорат ўйинида Малайзия устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Малайзия жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунлангани маълум қилинган. Шунингдек, Сречко Катанетс назорат ўйинлари олдидан фикр билдирганди.