Ўзбекистон терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғини давомида Рустам Ашурматов ва Иброҳимҳалил Йўлдошев тайёргарликлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати

Сречко Катанец шогирдлари дастлабки ўртоқлик учрашувида Малайзия устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Улар 12 октябрь куни Иордания терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади. Рустам Ашурматов ва Иброҳимҳалил Йўлдошев тайёргарликлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Малайзия жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунлангани маълум қилинган. Шунингдек, Сречко Катанетс назорат ўйинлари олдидан фикр билдирганди.